Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Amirsoy» тоғ курорти очилиши 1 йилга кечиктирилди

«Amirsoy» тоғ курорти очилиши 1 йилга кечиктирилди

Фото: instagram.com/amirsoyresort

Ўзбекистондаги дунё даражасидаги биринчи тоғ курорти лойиҳасининг очилиши 2019 йилнинг декабрь ойига қолдирилди. Бу ҳақда «Amirsoy» компаниясининг «Instagram»даги расмий саҳифасида хабар берилди.

«Инфратузилмани тўлиқлигича тайёрлаш учун тоғ курорти очилишини 2019 йилнинг декабрига кўчирдик», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатимиздаги  ягона, халқаро даражадаги замонавий курорт 2018 йилнинг декабрь ойида тўлиқ ишга туширилиши маълум қилинганди.

Мазкур курортда парк-отель, ресторан, экранли барлар, концерт ва кўргазма заллари, дор йўли, тоғ чанғиси трассалари мавжуд бўлади. Қишда дам олувчилар учун чанғи, сноуборд, тюбинг, чана, қорда юрадиган автомобиллар тақдим этилади. Болалар учун арқонли шаҳарча, ўйин майдонлари бор, хоҳловчилар чанғи мактабида чанғи ва сноуборд учиш техникасини ўрганишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг