Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алиев ва Эрдўғон Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилишди

Алиев ва Эрдўғон Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилишди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ҳолатини кузатиш учун Туркия-Россия тинчликпарвар марказни ташкил этиш масаласини муҳокама қилдилар.

«Алиев ва Эрдўған ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат давомида томонлар сулҳ битимини кузатиш учун Туркия-Россия тинчликпарварлик маркази ташкил этилганини юқори баҳоладилар ва ушбу марказ минтақада барқарор тинчликни таъминлашга ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар», дейилади хабарда.

Аввалроқ Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилишган эди.

Россия Федерацияси президенти томонидан билдирилган баёнотга кўра, 10 ноябрда Тоғли Қорабоғда тўлиқ сулҳ бошланади, Озарбайжон ва Арманистон эгаллаб турган позицияларида тўхтайди, шунингдек, ҳарбий асирларни алмаштиришлари керак.

Бундан ташқари, Россиянинг тинчликпарвар кучлари Қорабоғга жойлаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг