Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Академик Султон Алимуҳамедов вафот этди

Академик Султон Алимуҳамедов вафот этди

Фото: «Uza.uz»

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Қишлоқ хўжалик соҳасидаги атоқли олим, собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси Султон Алимуҳамедов 2019 йил 11 февралда 90 ёшида вафот этди.

Султон Алимуҳамедов 1929 йил 1 январда Тошкент шаҳрида туғилди. 1950 йили Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат аграр университети) тугатиб, ушбу институт аспирантурасида таҳсил олди. Дастлаб номзодлик, кейинчалик докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Илм-фан соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун 1991 йилда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

Истеъдодли олим ўзининг 70 йилдан зиёд илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент қишлоқ хўжалиги институти доценти, кафедра мудири, Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти директори лавозимларида самарали меҳнат қилди ва юртимизда ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги долзарб масалаларни тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшди.

Заҳматкаш олимнинг илмий изланишлари натижалари, ишланма ва тавсиялари қишлоқ хўжалиги соҳасида қўлланиб, турли экинлар хосилдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Султон Алимуҳамедовнинг долзарб мавзулардаги кўплаб илмий мақолалари, китоб ва монографиялари юртимиз ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассисларига яхши маълум.

Узоқ йиллар давомида кўплаб ёшларга сабоқ берган Султон Алимуҳамедовнинг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва докторлари тайёрланган.

Жонкуяр олимнинг Ўзбекистон илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланиб, у «Ҳурмат белгиси» ордени билан мукофотланган эди.

Манба: uza.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг