Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистондан Ўзбекистонга келтирилган минглаб кўчатлар ёқиб юборилди

Афғонистондан Ўзбекистонга келтирилган минглаб кўчатлар ёқиб юборилди

Ўзбекистонга Афғонистон Ислом Республикасидан олиб кирилаётган мевали дарахт кўчатлари «Олмалиқ» Ташқи иқтисодий фаолият инспекторлари томонидан карантин кўригидан ўтказилганда бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Минглаб ток, олхўри ва арча кўчатлари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Ўрнатилган тартибга кўра, Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ўсимликлар зараркунанда ва бегона ўтлар, турли касалликлар, шунингдек, бошқа карантин организмлардан ҳоли бўлиши шарт.

Мазкур таомилга асосан, импорт қилиинаётган мевали дарахт кўчатлари ва уларга тегишли ҳужжатлар текширилганда «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига зид ҳолатлар ва карантиндаги зараркунандалар аниқланди. Хусусан, карантин рухсатномасида узум ва олхўри кўчатлари қайд этилмаган. Арча кўчати фитосанитар талабларга жавоб бермайди. Намуналарда Staphylinidae оиласига мансуб қўнғиз, Bibio morci – қора пашша, Hymenoptera – қанотли ҳашорат топилди. Узум Oidium tuckeri Berk – оидиум замбруғ касаллик қўзғатувчилари билан зарарланган. Олхўрида Pseudomonas syringae – бактериал рак мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги қонуни талабларига мувофиқ, шунингдек, республика фитосанитар тозалагини ҳисобга олиб мазкур ҳолатга тегишли карантин чораси қўлланилди: 34 минг ток, 10 минг 400 олхўри ва 120 дона арча кўчатлари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг