Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги тизимида тайинловлар амалга оширилди

Адлия вазирлиги тизимида тайинловлар амалга оширилди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирининг буйруғи билан Ҳасанов Баҳрилло Ғайбуллоевич Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Б.Хасанов шу кунга қадар вазирликнинг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, вазирнинг буйруғи билан Раҳматов Анвар Исломович вазирликнинг юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Раҳматов шу кунга қадар Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг