Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Адлия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Фото: «Ҳуқуқий ахборот» канали

Президент қарорига мувофиқ, Музраф Икромов  адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

М. Икромов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини (кундузги), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

 2019 йилдан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Оилали. 3 нафар фарзанди бор.

***

Президент қарорига мувофиқ Баҳром Қўчқоров адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Б.Қўчқоров 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 1998 йилда Вашингтон ҳуқуқ коллежини (АҚШ), 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, мутахассислиги юрист, иқтисодчи.

Б. Қўчқоров ўз меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонун ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

2017 йилдан 2020 йил 5 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

Оилали. 4 нафар фарзанди бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг