Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдусалом Азизовга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилди

Абдусалом Азизовга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон Президентининг фармонига биноан Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов навбатдаги генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Азизбек Икрамовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Бугун, 14 январь куни ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, уларга мукофот топширишни юксак шараф деб билишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг