Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдуҳакимов зиммасига Бўстонлиққа ҳокимлик қилиш юклатилиши кутилмоқда

Абдуҳакимов зиммасига Бўстонлиққа ҳокимлик қилиш юклатилиши кутилмоқда

Бугун Бўстонлиқ туманида туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишган  Президенти Шавкат Мирзиёев  ҳудудни тўлиқ туристик зона сифатида ривожлантириш ва режадаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига параллел равишда, янги тажриба тариқасида Бўстонлиқ туманига раҳбарлик вазифасини бажаришни юклатиш таклифини билдирди.

Айни пайтда Азиз Абдуҳакимов Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини адо этиб келмоқда. У бир вақтнинг ўзида ҳукуматдаги масъул лавозимга қўшиб, туман ҳокими вазифасини ҳам бажарган илк амалдорга айланиши мумкин.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов лавозимини сақлаб қолган ҳолда Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори этиб ҳам тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг