Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

8 ой ичида хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади Ватанга қайтарилди

8 ой ичида хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади Ватанга қайтарилди

Фото: «Imperiyanews.ru»

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2021 йилнинг 8 ойи ичида хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 минг 25 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 262 минг 161 нафарига маслаҳат хизматлари, 4 минг 853 нафарига ижтимоий ёрдам, 8 минг 268 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди;

4 минг 150 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.

219 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.

Хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади олиб келинди.

271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.

Оғир тан жароҳати олган 11 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.

Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 692,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди, дейилади агентлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг