Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

52 ўзбек ёнган автобус эгасига ҳукм ўқилди

52 ўзбек ёнган автобус эгасига ҳукм ўқилди

Туркистон вилояти Сариоғоч туман суди 52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси Ордухон Мехтиевни 3 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Судья жабрланувчи томоннинг талабини қисман қондирган ва Қозоғистоннинг 46 ёшли фуқаросини "техник носоз транспорт воситасини эксплуатация қилган" деб топган. Мехтиев муддатни колонияда ўтказади. Суд ҳукми ҳали қонуний кучга киргани йўқ.

Судда Мехтиев ўзига қўйилган айбловга норози эканини билдирган.

2018 йил 18 январда Оқтўба вилояти яқинидаги Чимкент - Самара трассасида Ўзбекистон фуқаролари бўлган йўловчи автобуси ёниб кетган. Автобусдаги 57 кишидан 52 таси (барчаси ўзбекистонлик) ёниб ҳалок бўлган, 2 йўловчи ва 3 ҳайдовчи омон қолган.

Ноябрдаги судда автобус ҳайдовчилари 5 йил озодликдан ва 7 йил машина бошқаришдан маҳрум бўлган. "Азия транзит сервис" транспорт компанияси таъсисчи 3,5 йилга қамалган.

Тергов пайтида автобус эгаси Ордухон Мехтиевнинг йўловчи ташиш учун лицензияси йўқлиги аниқланган. Бундан ташқари, унинг автобуси мажбурий техник кўрикдан охирги марта 2015 йилда ўтган.

Фожиадан кейин Мехтиев Ўзбекистонда яшириниб юрган ва халқаро қидирувга берилган. 2018 йил 1 декабрда уни Ўзбекистон орган ходимлари ушлаб, қўшни мамлакатга топширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг