Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг 5 ташаббуси ҳақида шеър ўқиган қизга «Кобальт» автомобили топширилди

Президентнинг 5 ташаббуси ҳақида шеър ўқиган қизга «Кобальт» автомобили топширилди

Фото:«ЎзА»

Хабарингиз бор, жорий йил 1 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев Бўка туманидаги Бўстон маҳалласига ташриф буюриб, туманда 5 та ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди. Давлатимиз раҳбари мазкур маҳаллага ташрифи чоғида ҳудудда жойлашган 27-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Фазилат Ёқубова ўзининг «5 ташаббус» деб номланган шеърини ўқиб берган эди.

Тадбир доирасида Фазилат Ёқубовага президент совғаси – «Кобальт» автомобили топширилди. 19-Болалар мусиқа ва санъат мактабига «Исузу» автобуси берилди.

Президент совғасини Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Рустам Холматов топширди.

Шунингдек, ўтган ойда ЎзМУ талабаси Сардор Бозорбоев ҳам президент эътиборига тушиб, «Кобальт» соҳибига айланган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг