Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

35 минг долларлик «Америка орзуси» чиппакка чиқди

35 минг долларлик «Америка орзуси» чиппакка чиқди

Шу йилнинг 18 август куни Самарқанд шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил сентябрь-ноябрь ойларида Пастдарғом туманида яшовчи 33 ёшли Ш.Т.  35 ёшли Г.С. исмли аёлни АҚШга ишга юборишликни айтган ва ундан 35800 АҚШ долларини олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Лекин у шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг