Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

23 йилдан буён Ўзбекистон фуқаролигини ололмаётган оилага паспорт берилди

23 йилдан буён Ўзбекистон фуқаролигини ололмаётган оилага паспорт берилди

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 30 март куни Тошкент вилояти, Янгийўл тумани аҳолисининг мурожаатлари юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар томонидан сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Сайёр қабул жараёнида ҳудуддаги йиғилиб қолган муаммолар – кадастр, йўл таъмири, пасспорт тизими, ижтимоий ёрдам, ноқонуний қурилмалар, кредит олиш каби ўнлаб масалалар юзасидан қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган.

Шундан сўнг Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Т.Арипов, Тожикистон Республикасида туғилган, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида қарийб 23 йилдан буён яшаб, фуқаролик пасспортини ололмай келаётган Қ.Бобоқулов ва унинг фарзанди Ш.Бобоқуловларни таклиф этиб, уларга Президент фармони билан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилганлигини маълум қилди ва  тантанали равишда фуқаролик паспортларини топширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг