Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

21 ноябрь – Бутунжаҳон телевидение куни. Телевидение тарихидан нималар маълум?

21 ноябрь – Бутунжаҳон телевидение куни. Телевидение тарихидан нималар маълум?

Фото:«Tvfeed.in»

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 1996 йил 17 декабрдаги қарорида 21 ноябрни Бутунжаҳон телевидение куни деб эълон қилган.

Бу қарорни қабул қилиш ҳақида 1996 йил 21-22 ноябрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотида бўлиб ўтган Биринчи жаҳон телевизион форумида келишилган.

БМТ Бош ассамблеяси телевидениени жаҳоннинг эътиборини можаролар, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид соладиган ҳолатларга ҳамда иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ўз ичига олган бошқа муҳим масалаларга қаратишда муҳим таъсир кучи деб тан олган. Шунингдек, телевидения жамоатчилик фикрини бошқаришнинг муҳим воситаси сифатида ҳам тан олинади.

Фото:«Anons.uz»

Телевидениянинг келиб чиқиши ХХ аср бошига тўғри келади. 1930-йилларнинг бошларида совет олимлари ва муҳандислари Борис Розинг, Семён Катаев, Александр Константинов, Питер Тимофеэв, Павел Шмаков, америкалик ихтирочилар Владимир Зворйкин ва Фило Фарнсуорт, британиялик муҳандис Алан Кемпбелл Суинтон ва бошқаларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли телевизор амалий фойдаланиш босқичига олиб чиқилган.

Биринчи телевизорлар тасвирларни фақат қора ва оқ қора рангларда кўрсатган. 1950-йилларнинг бошларида АҚШда, СССРда ва кейин бошқа мамлакатларда электрон рангли телевизион тизимлар ишлаб чиқилган.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг видео бўлими ҳам мавжуд. Бўлим дунёдаги гуманитар инқирозлар ҳақида видео материаллар, инсон ҳуқуқлари, тинчлик ва хавфсизлик, тараққиёт каби долзарб масалалар бўйича ҳужжатли фильмлар тайёрлайди. Шунингдек, Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишларини тўғридан-тўғри трансляция қилади. Видео бўлим ўз фаолиятини 1947 йилда бошлаган ва материалларини БМТда амал қиладиган олтита тилда тайёрлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг