Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2019 йилда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани очиқланди

2019 йилда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани очиқланди

Жорий йилнинг 10 январь куни Тошкент шаҳридаги «Пойтахт» бизнес марказида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилги режаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмитанинг ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2019 йил давомида Ўзбекистонга 6 748 500 нафар сайёҳ ташриф буюрган, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 5 346 200 кишини ташкил қилган. Уларнинг аксарияти, яъни 51,3 фоизни 31-55 ёшдаги кишилар (2018 йилда 52,1 фоиз), 20,2 фоизини 55 ёш ва ундан катталар (2018 йилда 19,4 фоиз), 19,5 фоизини 19-30 ёшдагилар (2018 йилда 20,4 фоиз) ва 9,1 фоизини 0-18 ёшлилар (2018 йилда 8,1 фоиз) ташкил қилади.

Энг кўп сайёҳ Марказий Осиё минтақасидан ташриф буюрган бўлиб, уларнинг сони 5 764 500 кишига етган. МДҲ мамлакатларидан келганлар сони 495 600 кишини ташкил қилган. Узоқ хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонлар сони эса 488 400 минг кишини қайд этган.

Сайёҳларнинг аксарияти Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия Федерацияси, Туркия, Афғонистон, Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон каби давлатлардан ташриф буюрган.

Ўзбекистонга ташриф буюрганлар орасида қариндош-уруғ ва дўстларини кўришга келганлар сони 81,8 фоиздан иборат бўлган бўлса, дам олиш учун келганлар 15,5 фоизни ташкил этган. Бошқа сабаблар, жумладан даволаниш, харидлар, бизнес учрашувларда иштирок этиш ҳамда таълим олиш  мақсадида келган хорижликлар сони 2,7 фоизни қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йил якунига кўра, туристик хизматлар экспорти кўрсаткичи 1 млрд 313 млн АҚШ долларини ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан (2018 йилда 1 млрд 041 млн) 26,1 фоизга ўсиш қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг