Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва яшаб келаётганларга автоматик тарзда фуқаролик берилади

1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва яшаб келаётганларга автоматик тарзда фуқаролик берилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаатномаси давомида фуқаролик масалалари, узоқ йиллар давомида Ўзбекистон фуқаролигини ололмаётган шахслар, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуни ҳақида гапирди. 

«Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуни 28 йил олдин қабул қилинган бўлиб, бугунги ҳаёт талабларига жавоб бермайди.

1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётганларга автоматик тарзда фуқаролик берилиши даркор. Бу билан 50 мингга яқин юртдошларимизнинг фуқаролик бўйича муаммолари ҳал этилади», — деди президент. 

Жорий йил 1 майга қадар тегишли қонун лойиҳалари парламентга киритилиши белгиланган.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг