Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

13 июль куни Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади

13 июль куни Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

13 июль куни соат 10:00 га қадар Сарикўл ва Меҳржон кўчаларининг кесишмасидаги айланма ҳаракатланиш йўл қисми йўл таъмирлаш ишлари сабабли ёпилади.

Шунингдек, Олмазор тумани Сағбон кўчасининг Фаробий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисми йўл таъмирлаш ишлари сабабли бир сутка давомида ҳаракатланиш учун ёпилади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилган.

Ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг