Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 январдан 28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланади (тўлиқ рўйхат)

1 январдан 28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланади (тўлиқ рўйхат)

Фото: «Xabar.uz»

«Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ–4546-сон, 09.12.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

  • ҳокимликларнинг алоҳида функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади;
  • ҳокимликларнинг бир қатор функция ва ваколатлари чиқариб ташланади;
  • давлат органлари ва ташкилотлари жами 28 турдаги (қуйидаги рўйхатга қаранг) ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан эса уларнинг берилишига йўл қўйилмайди; 

Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари билан тузилган (рўйхати мазкур қарорда келтирилган) идоралараро коллегиал органлари тугатилади.

Жумладан, қарорга мувофиқ турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш функцияси ҳокимликлардан туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига ўтказилади.

Шунингдек, ҳокимликларнинг бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш каби ваколатлари бекор қилинади.

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда амалга оширилади.

Маълумот ўрнида, мазкур ҳужжат Адлия вазирлиги таклифлари асосида ишлаб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг