Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Январь ойида нақд пул айланмаси ҳажми 7 фоизга ошди — Марказий банк

Январь ойида нақд пул айланмаси ҳажми 7 фоизга ошди — Марказий банк

Фото:«Xabar.uz»

Марказий банк матбуот хизмати нақд муомаласи бўйича қисқача шарҳни эълон қилди.

2021 йил январь ойида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 32,1 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда 2020 йил январь ойига нисбатан 7 фоизга ошди.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 17,0 трлн. сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар 15,1 трлн. сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь ойида банклар кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь ойига нисбатан 6,7 фоизга ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 1,7 трлн. сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келди.

Натижада банклардан берилган нақд пуллар таркибида банк карталаридан ечиб олинган нақд маблағлар улуши 25 фоиздан 35 фоизга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг