Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги Солиқ кодекси лойиҳасига эътироз. Адвокатлар астойдил енг шимарган кўринади

Янги Солиқ кодекси лойиҳасига эътироз. Адвокатлар астойдил енг шимарган кўринади

Фото:«Xabar.uz»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида қўйилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси янги таҳрири лойиҳаси адвокатларнинг жиддий эътирози сабаб бўлаётгани ҳақида хабар бергандик.

Адвокатлар қуруқ эътироз билдириш билан чекланишмаётган кўринади. «Advokatnews.uz»нинг ёзишича, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузурида махсус ишчи гуруҳи тузилди. лойиҳанинг адвокатлик тузилмаларини солиққа тортишнинг янги тартибига нисбатан адвокатлар томонидан билдирилаётган асосли ва ўринли таклифларни умумлаштириб, Адвокатлар палатасининг таклифини ишлаб чиқади.

Алоҳида қайд этиш керак, Солиқ кодекси лойиҳасининг адвокатурага доир қисмлари билан келишиб бўлмаслигини маълум қилиши ортидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳам ўз расмий муносабатини эълон қилди. Унда айтилишича, Вазирлик адвокатлик фирмалари ва бюроларини тадбиркорлик субъектларига тенглаштириш ҳамда уларни тадбиркорлик субъектлари сифатида солиққа тортиш тартибини «мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ва Кодекс лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида ушбу масала юзасидан ўз муносабатини ваколатли органларга билдиради».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг