Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги маҳсулотлар - янги шартлар

Янги маҳсулотлар - янги шартлар

Аҳолининг даромадларини янада ошириш учун уларга шароитларни яратиш мақсадида банк миллий валютада қандай бўлса, хорижий валютада худди шундай муддатли ва жамғарма омонатларининг катта танловини таклиф қилади.

Бозорда фоиз ставкаларини ўзгариши муносабати билан, «Миллийбанк» АЖ йиллик 18%гача фоиз ставкаси билан 1 ойдан 18 ойгача сақлаш муддати билан миллий валютада «Барча учун» янги муддатли омонатни татбиқ этди.

Бундан ташқари, «Барча учун» янги муддатли омонат йиллик 5%гача фоиз ставкаси билан 3 ойдан 18 ойгача сақлаш муддати билан АҚШ долларида ҳам мавжуд.

Банк мобил иловаси орқали омонатларни расмийлаштиришда фоиз ставкалари банк офисларида очилган шунга ўхшаш омонатларга қараганда, юқорироқ ўрнатилади.

Оммабоплик қайтмоқда - жамғарма омонатлар

Жамғарма омонатлар одамлар тўловнинг (коммунал тўловлар, товарлар ва хизматларни харид қилиш ва бошқалар) навбатдаги муддати бошлангунга қадар маблағларни қисқа муддатли киритиш йўли билан даромад олишга интилаётганида 2000 йилларнинг бошида оммабоп бўлган, аммо нақд пулсиз тўловлар ривожланиши билан тўлов ўтказиш сутканинг исталган вақтида масофавий каналлар орқали самарали бўлди, бу жамғарма депозитларига бўлган талабанинг пасайишига таъсир этди.

Бироқ, айни вазиятда, ҳозирги кунга жамғарма омонатлари яна жуда оммабоп бўлиб қолмоқда, чунки маблағларни эркин бошқариш ва даромад олиб келишга имкон беряпти.

«Миллийбанк» АЖ шунингдек 18 ой сақлаш муддати билан миллий валютада «Барчаси имкониятли» янги жамғарма омонатини амалиётга татбиқ қилди.

Омонат шартлари оддий, 100 000,00 сўм ўлчамда пасаймайдиган қолдиқни сақлаб қолиш шарти билан маблағларни тўлдириш ва қисман ечиб олиш чекланмаган, омонат бўйича фоизлар - онлайн расмийлаштирилганлик учун йиллик 17% ва китобча орқали расмийлаштирилганлик учун йиллик 16% ўлчамларда қўшиб ҳисобланади.

Янги тренд - digital хизматлар

Бундан бир неча йил олдин «Миллийбанк» АЖда омонат очишни истаган одамда танлов бўлмаган. Банк бўлинмасига бориш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва касса орқали пулларни бериш керак эди. Бозор банкларнинг рақамлаштирилишини сезиларли ўзгартирди. Шу боис ҳозирги кунда омонатни Milliy банк мобил иловаси ёрдамида масофадан туриб очиш мумкин, бу мижозларимиз учун жуда қулай.

Онлайн-омонатлар банк депозитлари бозорида ҳақиқий инқилобни амалга оширди ва энди омонатни интернетга уланиш бор жойда тез, қулай ва исталган жойда очиш мумкин 24/7 энг муҳими - хавфсиз.

Онлайн-омонатларнинг яна бир афзаллиги ҳужжат айланишининг мавжуд эмаслигидир. Омонат китобчаларидан воз кечиш ва digital технологияларга ўтиш вақти келди. Шунингдек алоҳида омонатларнинг шартлари билан мобил илова ёрдамида пул маблағларининг жойлаштирилиши ҳолатида, банкга ташриф буюриб омонатни очишга қараганда юқорироқ фоиз ставкаси ўрнатилади.

Онлайн-омонатни очиш учун мобил иловага кириш, анча фойдали депозитни танлаш ва уни карта ёки электрон кардмондан тўлдириш зарур. Омонатчининг ўзи ўз пул маблағларини назорат қилади ва омонат ҳисобини бошқаради. Milliy иловаси ёрдамида омонатни очиш ва ёпиш, картага фоизларни чиқариш, омонатни тўлдириш, исталган вақт ҳисобдаги пулларни ҳаракатини назорат қилиш мумкин. Мобил илованинг қулай ва тушунарли интерфейси ҳаттоки катта авлод инсонларига омонатни онлайн осон очишга имкон беради.

Илова орқали депозитни расмийлаштиришда мижознинг маблағлари унинг «кардмонида» қолади, банк эса бунда фақат мижоз учун пул ишлаб топаётган орган ролида иштирок этади дейиш мумкин. Шунингдек омонатни онлайн очиш 100%га қўл билан аралашув хавфини истисно қилади.

Онлайн-омонатларнинг бир қатор афзалликларини ажратиб кўрсатамиз:

- тез ва хавфсиз расмийлаштириш;
- ҳисобдаги балансни ва маблағларнинг ҳаракатини 24/7 назорат қилиш имконияти;
- бегона аралашувнинг хавфи истисно қилинган;
- банкга ташриф буюрмасдан фоизларни олиш.

«Миллийбанк» АЖдан онлайн омонатлар билан Сизнинг маблағларингиз доимо ёнингизда бўлади ва ҳар куни «ўз болангиз» каби назорат остида, кўз олдингизда ўсиб боради.

Куч ишончда

«Миллийбанк» АЖ ўз омонатчиларига банк сирини сақланишини, ҳамда пул маблағларининг ўз вақтида қайтарилишини таъминлашни кафолатлайди. Омонатлар кафолати Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига биноан «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди» томонидан таъминланади. Омонатлар бўйича тўловлар уларнинг ўлчамларидан қатъий назар тўлиқ ҳажмда кафолатланган.

Мижознинг молиявий манфаати устуворлига алоҳида эътибор қаратилади. Бозорда ставкаларнинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда, омонатчиларнинг ҳуқуқлари банк томонидан ҳимояланган, амалдаги омонатлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш тартиби бир томонлама яъни, банк томонидан амалга оширилиши мумкин эмас.

Вақтни тежаш, қулай сервисни танлаш - вақт ва технологиялар билан амр этилувчи тренд. Бугунги кунда банкимизнинг янада кўпроқ мижозлари банкга ташриф буюриш заруратисиз онлайн тартибда омонатлар очмоқдалар. Бу нафақат қулай, балки шунингдек фойдали ҳам. «Миллийбанк» АЖ, Ўзбекистоннинг йирик ва энг ишончли банки ҳисобланиб, маблағларни сақлаб қолиш ва кўпайтиришнинг қулай ва ишончли йўналишларини таклиф қилади, улар мижозларимизнинг барча эҳтиёжларига мақбул даражада жавоб беради. Банк учун ўз омонатчиларнинг маблағларини ҳимоялаш ҳар доим устувордир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг