Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмнинг икки тумани комплекс ривожлантирилади

Хоразмнинг икки тумани комплекс ривожлантирилади

Фото: «Google.com»

2020-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Гурлан туманлари комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарорлар лойиҳалари муҳокамага жойлаштирилди.

Ҳужжатларга кўра, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида янгидан «сув тозалаш иншооти» ташкил қилиш ҳамда оқава тизими қуриш учун 2020-2022 йилларда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг ҳар бир туманга алоҳида 12,9 млн доллардан маблағларини жалб қилиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, ҳар иккала туманда қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:

2022 йил 1 январга қадар рўйхатдан ўтган, ушбу туманларда фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектларига саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари кредитлари бўйича фоизли харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация берилади.

Қайд этилишича, давлат-хусусий шерикчилик асосида Янгиариқда 150 ўринли 5 та, Гурланда 100 ўринли 6 та мактабга таълим муассасалари 2020 йил якунига қадар ишга туширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг