Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хонободда туризм шаҳарчаси барпо этилмоқда

Хонободда туризм шаҳарчаси барпо этилмоқда

Фото: Аuz.uz

Хонобод шаҳридаги Хонтоғ қир-адирликларинг 30 гектар қисмида ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида ҳудудга келиб дам олувчилар учун хизмат қилувчи туризм шаҳарчаси бунёд этилмоқда. Бу ҳақда auz.uz сайти мухбири Бегзодбек Жабаралиев хабар бермоқда.

Қурилиш штабининг маълум қилишича, қурилиш ишлари давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 16-17 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида Хонобод шаҳрида бўлиб, табиати бетакрор бу масканни сайёҳлик марказига айлантириш бўйича берган кўрсатмаларига асосан амалга оширилмоқда. Лойиҳага асосан, шаҳарчада дам олиш учун зарур бўлган 1000 дан ортиқ дала ҳовлилар, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, миллий чойхона ва замонавий ресторанлар, спорт майдонлари қуриб битказилади.

Айни пайтда бунёдкорлик ишлари билан бирга ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида, электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ трубаларини тортиш ва бошқа шаҳарча инфратузилмасини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг