Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон фармацевтика компанияси Андижонга инвестиция киритади

Ҳиндистон фармацевтика компанияси Андижонга инвестиция киритади

Андижон ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ҳиндистондаги «Cadila Pharmaceuticals» хусусий компанияси бошқаруви директори Рамеш Чокси бошчилигидаги мутахассислар билан учрашди. 

Ҳоким меҳмонлар билан мулоқотда шу йилнинг 17-18 январь кунлари ҳукумат делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи Андижон учун янги имкониятлар эшигини очганини таъкидлаган. 

Эркин иқтисодий зонанинг ташкил этилиши дори-дармонлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш баробарида аҳоли бандлигини таъминлаш ва валюта тушумини кўпайтиришга хизмат қилади. Юзлаб турдаги дорилар   экспорти амалга оширилади.

Caption

Инвестиция киритиш истагини билдирган 13 та фармацевтика корхоналари орасида «Cadila Pharmaceuticals» ўз ўрнига эга. Компания 60  йилдан буён 900 турдаги маҳсулотларини дунёнинг қатор мамлакатларига экспорт қилиб келмоқда. 25 дан зиёд тиббиёт йўналишларида фойдаланиладиган дорилари билан танилган. Унинг маҳсулотлари АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика стандартларига жавоб бериши билан ҳам ажралиб туради.

Тадбир доирасида ҳар икки давлат мутахассислари ўзаро фикр алмашдилар, тажрибалар ўрганилди. Шунингдек, Андижон ва Гужарат ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олинди. 

                                                                  Рустамжон Эшонов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг