Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки раиси Қорақалпоғистон ва Хоразмда сайёр қабуллар ўтказди

Халқ банки раиси Қорақалпоғистон ва Хоразмда сайёр қабуллар ўтказди

Фото: Халқ банки ахборот хизмати

Халқ банки Бошқаруви раиси Муродилла Эшматов томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани ва Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида сайёр қабуллар ўтказилди. Унда 100 дан ортиқ юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Сайёр қабуллар давомида кредит ажратиш, илгари олган кредит муддатини узайтириш, ер ажратиш ва бошқа масалаларда 40 га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Фото: Халқ банки ахборот хизмати

Хусусан, Шуманай туманидаги «Дилнова» МЧЖ раҳбари Мансур Тажимуратов 330 млн. сўм кредит (100 млн. болалар боғчасига, 230 млн. спорт мажмуаси қуришга) олиш учун сўраган мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, Шуманай туманида замонавий ахборот-кутубхона марказини ташкил қилиш учун Халқ банки 500 млн. сўм миқдорида ҳомийлик ёрдами ажратадиган бўлди.

Фото: Халқ банки ахборот хизмати

– Халқ банки Бошқаруви Раиси томонидан ташкил этилган сайёр қабулда чорвачиликни ривожлантириш учун кредит олиш масаласидаги мурожаатим жойида ҳал этилди, – дейди Қўшкўпир туманидаги «Шухрат Ботир» фермер хўжалиги раҳбари Ботир Қаҳрамонов. – Яъни хорижий кредит линияси ҳисобидан 74 600 АҚШ доллари миқдорида маблағ эвазига четдан наслдор қорамоллар олиб келиш бўйича лойиҳамиз маъқулланди. Албатта, банк раҳбарияти томонидан билдирилган ишончни жамоамиз билан оқлаймиз. Бундай сайёр учрашувлар банк ҳамда тадбиркор муносабатларини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Сайёр қабуллар ҳудудларда давом этмоқда.

Халқ банкининг расмий саҳифалари:

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг