Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки раиси Жиззах ва Самарқандда сайёр қабуллар ўтказди

Халқ банки раиси Жиззах ва Самарқандда сайёр қабуллар ўтказди

Фото: Халқ банки ахборот хизмати

Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси Муродилла Эшматов иштирокида Жиззах ва Самарқанд вилоятларида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

15 август куни Фориш туманидаги сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси ва тадбиркорларнинг бир қатор муаммоли масалалари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари ижобий томонга ҳал қилинди. Жумладан, Халқ банкининг Фориш филиали мижози «Нормамат матлубот савдо» МЧЖ раҳбари таъминотчи сифатида ҳар бир оила тадбиркор дастури доирасида аҳолига тикув машиналари етказиб берилган.

Фото: Халқ банки ахборот хизмати

«Китоб илми зиё» раҳбари «Ёшлар келажагимиз дастури» орқали 600 млн. сўм кредит олиши, «Асал суви» МЧЖ раҳбари «Ҳар бир оила тадбиркор дастури» орқали замонавий музлатгич учун 450 млн. сўм кредит олиши, фуқаро Қаюмов Улуғбек «Ҳар бир оила тадбиркор дастури» орқали иссиқхона қуриш учун 200 млн. сўм кредит маблағи олиши каби 20га яқин мурожаатлар 5 иш куни ичида кўриб чиқилиши белгиланди.

Фото: Халқ банки ахборот хизмати

Учрашув давомида бошқарув раиси Халқ банки томонидан Фориш туманида 50 ўринли боғча қуриб бериш ташаббусини билдирди.

Фото: Халқ банки ахборот хизмати

16 август куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ўтган учрашувда 100 га яқин тадбиркор ва фуқаролар ўзларининг муаммо ва таклифлари билан иштирок этиб, унда ҳудуд аҳолиси ва тадбиркорларнинг бир қатор муаммоли масалалари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари ижобий томонга ҳал қилинди.

Жумладан, сайёр йиғилишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг 22 дан ортиқ масала, таклиф ва мулоҳозалари тингланиб, 2 та мурожаатлар жойида ўз ечимини топди, 12 та мурожаатлар буйича тадбиркорларга тушинтириш ишлари берилди. Шунингдек, колган 8 та мурожаатларнинг ижроси бўйича тегишли масъул ходимларга қисқа муддатларда ижобий ечимини топиши юзасидан кўрсатмалар берилди.

Учрашув давомида қонунчиликда тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар, тадбиркорликни йўлга қўйиш, уни ривожлантириш учун банк кредитлари ажратилиши тартиби ҳақида маълумотлар берилди.

Сайёр қабуллар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг