Валюталар курси яна ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 11 июнидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси бу ҳафтада ҳам ошди (+5,11) ва бир доллар нархи 8 518,68 сўмга етди.
Евро курсида ҳам кескин ўсиш кузатилди (+145,42) ва курс 9 652,52 сўм этиб белгиланди. Россия рубли эса бироз ошди (+0,92), 131,33 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, долларнинг расмий курси ўтган ҳафтада илк бор 8500 сўмлик довондан ўтганди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter