Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон ҳудудидан транзит юк олиб ўтмоқчимисиз? Диққат, янги тартиб жорий этилмоқда

Туркманистон ҳудудидан транзит юк олиб ўтмоқчимисиз? Диққат, янги тартиб жорий этилмоқда

Фото: Google.com

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, Туркманистон Республикасида ушбу мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнлари бўйича янги тартиблар жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ушбу мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарлар ҳақида қуйидаги маълумотлар тақдим этилмаганда, Туркманистон божхона хизмати томонидан товарлар транзити учун русхатномалар берилмайди.

— юкларни юборувчи ва қабул қилувчининг номи ва жойлашган манзили;
— товарларни юборувчи ва қабул қилувчи мамлакат номи;
— товарларни ташувчининг ёки экспедиторнинг (рухсатномани экспедитор олганда) номи ва жойлашган манзили;
— транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчиси;
— товарларнинг шакли, номланиши, миқдори ва қиймати;
— товарларнинг вазни ва ҳажми;
— товарларни кодлаш ва номлашнинг уйғунлаштирилган тизими бўйича таснифланган коди (ТИФ ТН);
— юк ўринларининг умумий сони;
— товарлар йўлланган манзил;
— йўлдаги юк операциялари (тушириш, ортиш, қайта юклаш ва ҳк..);
— товарларни ташиш муддати ва ҳаракатланиш йўналиши.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг