Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда

Фото: Сromwell-intl.com

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилиши масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Анқара шаҳрида Халқаро автомобил ташувлари масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтяпти. Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазирлигида бўлиб ўтаётган учрашувда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида давлатлар ўртасида халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш, бу йўналишда ўзаро рухсатномалар бериш тартибини такомиллаштириш, юк ташувлари билан боғлиқ статистик маълумотларни ўзаро алмашиш тизимини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилмоқда.

Шу билан бирга Туркия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш бўйича музокара олиб бориляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг