Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Фото: «Xabar.uz»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 13 октябрдаги ПҚ-3322-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармонига мувофиқ, солиқ тўловчиларга имтиёз ва преференциялар берилганлиги ҳамда кредитлар тўлаш муддатлари узайтирилганлигини инобатга олиб, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.

Бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг