Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига саёҳат (фоторепортаж)

Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига саёҳат (фоторепортаж)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 3 декабрь куни «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти томонидан «2018 йил мобайнида амалга оширилган ишлар, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги истиқболлари, унинг муаммолари ва ечимлари. 2019 йилга белгиланган режалар» мавзуида матбуот анжумани ва медиа-тур ўтказилди.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Мухтор Каримов, Холдинг таркибидаги тизим корхоналари раҳбарлари ҳамда хорижлик мутахассислар иштирок этган матбуот анжуманида акциядорлик жамиятида 2018 йил мобайнида амалга оширилган ишлар, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги истиқболлари, унинг муаммолари ва ечимлари, шу билан бирга 2019 йилга белгиланган режалар ҳақида сўз борди.

Жумладан, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналари томонидан жами 9243 дона қишлоқ хўжалиги техникаси, шу қаторда, 3123 дона трактор, 379 дона прицеп, 1104 дона ишлов бериш техникалари, 672 дона пахта сеялкалари, 239 дона ғалла сеялкалари, 556 дона пахта ва ғалла ўриш комбайнлари, 1074 дона пахта культиваторлари ва 2086 дона бошқа техникалар ишлаб чиқилгани айтилди.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги техникалари қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Туркманистонга умумий қиймати 17 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 100 дона пахта териш машинаси, 1502 дона культиватор, 600 дона вентиляторли пуркагич ва 200 дона кўрак териш машиналари жами 2402 дона қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш белгиланган. Жумладан, жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида 12 млн. АҚШ долларига ва 2019 йилнинг январь-март ойлари давомида 5 млн. АҚШ долларига тенг қишлоқ хўжалиги техникаларини Туркманистонга етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, анжуманда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ таркибида ишлаб чиқарилаётган замонавий тракторлар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларининг янгиланган нархлари ҳақида расмий маълумот берилди.

Шундан сўнг ОАВ вакиллари учун Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига медиа-тур уюштирилди.

Маълумот учун:

«Ўзагротехсаноатхолдинг» тизимига Тошкент ва Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводлари, «Агрегат заводи» АЖ, «Технолог» АЖ, «Ургенчкормаш» АЖ, «Uz CLAAS Agro» МЧЖ, қўшма корхоналардан «Лемкен-Чирчик» МЧЖ, «УзКейсмаш» МЧЖ, «Агрихим» МЧЖ, «Амкодор Агротехмаш» МЧЖ, «Агротехмаш-ДД» МЧЖ ва бошқа корхоналар киради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг