Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент аэропорти ривожланишдан тўхтаб қолишига уч сабаб

Тошкент аэропорти ривожланишдан тўхтаб қолишига уч сабаб

Авиация сохасидаги ислохотлар хақида бир нечта фикрларимни айтмоқчиман.

Тошкентда ўтказилган авиацион форумда қатнашган Украина авиация хизматининг собиқ рахбари Denis Antonyuk Тошкент ва Киев аэропортлари томонидан ташилган йўловчилар хақида қизиқарли маълумотни тақдим этди.

Ушбу инфографикада Тошкент ва Киев аэропортлари трафики кўрсатилган. Барқарор ривожланиб келаётган Киев аэропорти кўрсаткичлари мовий рангда, ривожланишдан тўхтаб қолганТошкент аэропорти эса оч рангларда. Яна шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки 2000 йилда 2 та пойтахт аэропортларининг кўрсаткичлари бир хил эди, бугунги кунда эса Киевнинг Борисполь халқаро аэропорти иш ҳажми 5 марта кўп.

Бизнинг авиация тизимимиз асосий 3 та сабаб туфайли ривожланмаяпти:

1. Ўзбекистонда жойлашган аэропортларнинг хизмат кўрсатиш тарифларининг юқорилиги.

2018 йилга тегишли маълумотлар асосида тайёрланган таҳлилий маълумотлар билан танишиб кўринг. Менинг фикримча аэропортлар томонидан хизмат кўрсатиш нархларини 20% га пасайтириш масалани ечишга ёрдам бермаса керак.

Юқоридаги маълумотларга қарасак аэропортларимизнинг хизмат ҳақлари қўшниларимизга қараганда бир неча баробар қиммат. Рақобатбардош бўлиш учун аэропортлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар нархларини 20% га эмас 200-300% га пасайтириш керак. Энг асосийси Қарши, Нукус ва Тошкент шаҳридаги аэропортлар орасидаги фарқ ҳар-хил бўлса ҳам хизмат кўрсатиш нархлари хаммаси учун 1 хил белгиланган.

Масаланинг ечими сифатида вилоят марказларида жойлашган аэропорт рахбарларига хизмат кўрсатиш нархларини белгилашни бозор талабларидан келиб чиқиб ўзларига топшириш керак.

2. Авиаёқилғининг юқори нархлари.
Дунёда авиакеросин нархлари нефт нархларидан келиб чиқиб белгиланади. Бу йўналишда халқаро IATA авиация ташкилоти дунё бозорларидаги нефть нархини доимий равишда кузатиб боради. Ушбу ҳавола орқали нархларни билиб олиш мўмкин.

Нархни белгилаш ҳам жуда осон: дунё бозорларидаги ўртача нарх ва қўшимча мукофот. Энг охирги маълумотларга қарасак Турманистонда ишлаб чиқарилган авиакеросиннинг Ўзбекистон чегарасидаги нархи 600-630 АКШ доллари атрофида. Ушбу нархга махаллий аэрпортгача ташиш харажатлари 35-45 АКШ.доллари қўшилади.

Масаланинг ечими сифатида махаллий аэрпортларга ёқилғини ўзлари бозор механизмлари асосида сотиб олиш хуқуқини бериш керак.

3. Ёқилғи учун ҚҚС. Дунёда халқаро авиаташувлар учун ёқилғи сотиб олаётганда ҚҚС қўллайдиган саноқли мамлакатлар орасида афсуски Ўзбекистон хам бор. Биз 20 дан ортиқ Европа ва МДҲ давлатлари амалиётини ўрганганимизда уларда ҚҚС ставкаси 0% эканлиги кўрдик. ҚҚС қўлланилиши нархларни 15% ортишига олиб келади. Таққослаш учун мамлакатлар мисолида маълумотларни келтирилган.

Масаланинг ечими: Дунё амалиётига мувофиқ халқаро рейслар учун сотиб олинаётган ёқилғига ҚҚС ни бекор қилиш керак. Чунки ушбу ёқилғи мамлакатдан чиқиб кетаётган самолётда ишлатилади.

Мамлакатдан чиқиб кетаётган самолёт бакида бўлган ёқилғига ҚҚС қўллаётган дунёда бирорта хам мамлакат мавжуд эмас.

Тармоқда фаолият юритаётган барча иштирокчиларга рахмат айтаман. Бошланган ислохотлари муваффақиятли якунланишини тилаб қоламан.

Азиза Умарова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг