Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тадбиркор аёл» томонидан 2500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди

«Тадбиркор аёл» томонидан 2500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди

Бугун Ўзбекистон Банклар ассоциацияси биносида мамлактимизда биринчи маротаба ўтказилаётган «Аёллар тадбиркорлиги ҳафталиги»га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тўрт йилдан буён дунёнинг 144та мамлакатида 19 ноябрь Халқаро аёллар тадбиркорлиги куни сифатида нишонлаб келинади. 2016 йилдан эса «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси бу ташаббусга қўшилиб, ушбу кун доирасида турли йирик тадбирлар ўтказиб келмоқда. Жорий йилдан бошлаб мазкур санага бағишлаб «Аёллар тадбиркорлиги ҳафталиги» ўтказиладиган бўлди.

19-24 ноябр кунлари бир ҳафта давомида аёллар бизнесининг тажрибали  вакиллари ва бизнесга энди кириб келаётган хотин-қизлар мамлакат миқёсида ўтказиладиган қатор тадбирларда иштирок этадилар. Ҳафталик қуйидаги тадбирларни ўз ичига олган:

  • 20 ноябрь куни вилоятларда «Тадбиркор аёл: бизнес ва спорт» марафони;
  • 21-22 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги Халқаро бизнес марказида тадбиркор хотин-қизлар учун хорижий экспертлар иштирокида семинар, тренинг, мастер класслар;
  • 23 ноябрь куни Ўзбекистон Банклар ассоциациясида «Инновациялар ва инвестициялар маҳаллий ва ташқи бозорларда аёллар тадбиркорлиги ривожланиши самарали омили» мавзуида халқаро конференция;
  • 24 ноябрь «INTERNATIONAL HOTEL TASHKENT» меҳмонхонасининг «Биллур» залида мамлакатимиз тадбиркор аёлларининг «BUSINESSWOMENEXPO-2018» кўргазмаси.

Ҳафталик сўнгида, яъни 24 ноябрь куни «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Ўзбекистон Банклар ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этган «Анор-2018» республика тадбиркор аёллари кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Унда ғолиблар «Энг яхши тадбиркор аёл», «Энг яхши фермер аёл» ва «Энг яхши сервис хизмати» номинацияларида қимматбаҳо совринлар ва махсус дипломлар билан тақдирланишади.

Эслатиб ўтамиз, «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси 1991 йили ташкил этилган. Ассоциациянинг мамлакатимиз бўйлаб 14 та вилоят ва 68 та шаҳар ҳамда туманларида бўлимлари фаолият кўрсатади.

Ассоциация томонидан жорий йилда 713 та бизнес тадбирлари ташкил этилиб, унда 12 минг нафар хотин-қизлар иштроки таъминланди. Ассоциация аъзолари томонидан 2500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида 28 минг нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириш учун 1,3 триллион сўм миқдорида кредитлар ажратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг