Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Навоийга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Шавкат Мирзиёев Навоийга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида Навоий вилоятига амалга оширган ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида президент Нурота туманидаги «Мармаробод» корхонасида тоғ жинсларидан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Нуротадаги тарихий қадамжони зиёрат қилди, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди, вилоятдаги қатор корхона фаолияти билан ҳам танишди. «Навоийазот»нинг янги объектларидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди, қурувчилар, хорижлик инвесторлар билан мулоқот қилди.

Навоий вилояти фаоллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятни комплекс ривожлантиришга қаратилган долзарб вазифаларни белгилаб берди. Сўнг, вилоятдаги Давлат хизматлари маркази ва ички ишлар бўлимини бориб кўрди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг