Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ҳиндистонлик инвесторларни Бобур туғилган юртга таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев ҳиндистонлик инвесторларни Бобур туғилган юртга таклиф қилди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Гужарат штатининг Гандинагар шаҳри «Маҳатма Мандир» кўргазмалар мажмуасида «Жўшқин  Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммити бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. Унда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Президентнинг қайд этишича, Ўзбекистон, аввало, кимё саноати ва энергетика, фармацевтика, текстил, чарм-пойабзал, кимё саноати, туризм соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор.

— Гужаратнинг улкан иқтисодий салоҳияти ва Андижон вилояти билан шериклик алоқаларидан келиб чиқиб, шоҳ Бобур туғилган ва улуғ Акбаршоҳ аждодларининг ватани бўлмиш Андижонда Ўзбекистон-Ҳиндистон минтақалари бизнес-форумини шу йили ўтказишни таклиф қиламиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари 2020 йилда Ҳиндистонда «Ўзбекистон маданияти йили»ни ҳамда Ўзбекистонда «Ҳиндистон маданияти йили»ни ўтказиш, жорий йилда юртимизда ўзбек-ҳинд Ёшлар фестивалини ташкил қилишни таклиф этди.

Президентимиз сўзининг якунида юртимизнинг саноат, инвестицион ва сайёҳлик салоҳияти, бой тарихи ва маданияти ҳақида танишиш имконини берувчи саммит доирасида ташкил этилган Ўзбекистон кўргазмасига барчани таклиф қилди.

«Жўшқин Гужарат» саммитида сўзга чиққанлар ҳамкор мамлакатлар ўртасида ўзаро тажриба, технология алмашиш, янги ҳамкорлар ва инвестицияларни жалб этиш йўлларини топиш бўйича ўз нуқтаи назарларини баён этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг