Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳар прокуратураси ва талабалар учун «Ўзмиллийбанк»да очиқ эшиклар куни ўтказилди

Шаҳар прокуратураси ва талабалар учун «Ўзмиллийбанк»да очиқ эшиклар куни ўтказилди

Жорий йилнинг 4 февралида «Ўзмиллийбанк» АЖ бош офисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабр куни мамлакат ёшлари билан учрашувида «Ёшларга оид давлат сиёсати»ни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «очиқ эшиклар» куни ташкил этилди.

Тадбирда «Ўзмиллийбанк» АЖ ҳамда Тошкент шахар прокуратураси ходимлари, Тошкент молия институти ва Тошкент иқтисодиёт коллежи талаба-ёшлари иштирок этди.

Дастлаб иштирокчилар учун банк бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Жумладан, ёшлар «Ўзмиллийбанк» АЖ Марказий амалиёт филиали фаолияти, филиалининг вазифаси, мижозларга кўрсатиладиган хизмат турлари билан яқиндан танишдилар.

Доим оргиналликка интилган «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг яна бир қизиқарли ва ўзига хос жиҳати шундаки, Банк ўз фаолиятини бошлаган кезлариданоқ ташкилот қошида санъат асарлари галереяси ташкил этилган. Ушбу масканда бир неча асрлик тарихга эга 200 мингдан ортиқ тангалар, 3 мингдан ортиқ қўлёзма ва суратлар сақланади. Тарихий бойликларни келажак авлодга етказиш Галереянинг асосий мақсади ҳисобланади. Бебаҳо нумизматик экспонатларининг бир қисми Банкнинг Бош офисида сақланади. Экскурсия давомида талаба ёшлар экпозициядан ўрин олган тангалар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Шундан сўнг, конференциялар залида «Ўзмиллийбанк» АЖ масъул ходимлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Анжуман давомида ёшлар эътиборига Банкнинг тарихи, эришиб келаётган ютуқлари, устувор вазифалари, Республикамиз иқтисодиёти ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берувчи тақдимот ҳавола этилди. Дарҳақиқат, мазкур ташкилот кўплаб юқори кўрсатгичлари билан фаҳрлана олади. Жумладан, «Ўзмиллийбанк» АЖ банк активларининг ҳажмига кўра Ўзбекистонда биринчи ўринни, Ўрта Осиёда эса, Қозоғистон Халқ банкидан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди. Шу билан бирга ёшлар, «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан жорий этилиши режалаштирилаётган, НФК ҳамда ҚР тўловлар, электрон коммерция, янги имтиёзларга эга халқаро тўлов карталари турлари каби янги инновацион лойиҳалар билан танишдилар. Меҳнат самарадорлиги ва хизмат сифатини ошириш, ходимларни рағбатлантириш, тизимини ривожлантириш мақсадида тадбиқ этилиши кутилаётган КПИ ва бонусли тизим ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.

Шу ўринда талаба ёшларни, мамалкатимизнинг нуфузли тижорат банкларидан бири бўлган «Ўзмиллийбанк» АЖ да фаолият юритаётган ёшлар сони қанча эканлиги қизиқтирди. Маълумот берилганидек, жорий йилнинг 1 январ ҳолатига кўра мазкур банк ходимларининг сони 5849 тани ташкил этган бўлса, шундан 35% ёшлар ҳисобига тўғри келади.

Учрашув қизғин баҳс мунозараларга бой ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган, банкда трансформация жараёнининг кечиши, «Ўзмиллийбанк» АЖ да рақамли технологияларни янада ривожлантириш учун қандай ишлар амалга оширилаётганлиги, филиаллар ўрнида ташкил этилаётган банк хизматлари марказларининг вазифалари ва афзалликлари ҳақидаги саволларига атрофлича жавоб олдилар. Тадбир сўнггида эса талаба ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг