Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Санъаткорлар қандай солиқ тўлайди?

Санъаткорлар қандай солиқ тўлайди?

Фото: Zarnews

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ концерт-томоша фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахслар даромад солиғини тўлаши белгиланди.

Солиқ кодексида ушбу турдаги фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун солиқ имтиёзлари назарда тутилмаган. Таъкидлаш жоизки, аввалги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлар эса жорий йилнинг 1 апрелига қадар амалда бўлади. Демак, 1 апрелдан бошлаб концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар даромад солиғини тўлаши керак.

Хўш, мазкур турдаги фаолият билан шуғулланишни истайдиган жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши тартиб-таомили қандай? Дастлаб, жисмоний шахс Давлат хизматлари марказида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши лозим. Кейин концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи лицензияни олиши зарур.

Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахс даромад солиғини тўлаш тартибини танлаши керак. Бунда қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ёки декларация асосида даромад солиғи танланади. Қайд этиш жоизки, хизматлар бўйича даромад 100 миллион сўмдан ошганда ёки айланмадан солиқ 1 миллиард сўмдан ошса, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўланади.

Умид АЛИМОВ,

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими

Манба: zarnews.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг