Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рустам Усмонов: «70-80 миллион доллар пулим чет элда ётибди, уларни ундиришим билан Ўзбекистон иқтисодиётига олиб кираман» (видео)

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тавсиясига мувофиқ МДҲдаги биринчи хусусий банкка асос солган тадбиркор Рустам Усмонов бундан йигирма йиллар аввал республикадаги қора бозорни бир кунда «синдирганини» катта авлод вакиллари эшитган бўлса керак. Рустам Усмонов билан суҳбатимизнинг иккинчи қисмида жараён қандай кечгани, валюта қора бозори қандай вужудга келгани, ушбу бозорни назоратда ушлаб туриш учун бир кунда қанча валюта керак бўлишини аниқлангани, бироқ мутасаддилар унинг сўзларини эътиборсиз қолдиришгани ҳақида сўз юритилади.

Шунингдек, суҳбат давомида Рустам Усмонов нега умрининг 19 йилини панжара ортида ўтказгани, 30 миллион доллар пули хориж банкида қолиб кетгани ва қандай қилиб 150 доллар билан валюта нархини 25 фоизга тушира олгани ҳақида ҳам ҳикоя қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг