Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Рус пуллари»: Ўзбекистон Швейцарияни «ўтказиб юборди»

«Рус пуллари»: Ўзбекистон Швейцарияни «ўтказиб юборди»

Фото: «Горожане»

«Прайм» ёзишича, жисмоний шахслар 2018 йилнинг июль — сентябрида (учинчи чорак) Россиядан хорижга 12,3 миллиард доллар маблағ олиб чиқишди. Бу 2016 йилдан бери энг катта кўрсаткичлигини Россия банки статистикаси кўрсатмоқда.

Энг кўп пул маблағлари — 2,6 миллиард доллар Швейцариядаги банкларда очилган ҳисобларга бориб тушди.

Шу учинчи чоракда энг кўп пул — 8,5 миллиард доллар узоқ хорижга, МДҲ мамлакатларига эса 3,8 миллиард доллар жўнатилди.

Валюта чиқиб кетаётган узоқ хориж мамлакатлари орасида АҚШ иккинчи ўринда — 661 миллион доллар. Буюк Британияга эса 645 миллион доллар олиб кетилган.

МДҲ мамлакатларидан борган фуқаролар Россиядан пул олиб чиқишда «узоқ хорижликлар»дан олдинда. Масалан, Ўзбекистонга 1,254 миллиард доллар (АҚШдан икки баравар кўп), Тожикистонга 779 миллион, Қирғизистонга 661 миллион (АҚШ билан баравар)дан зиёд пул жўнатилган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, яқин пайтларгача Ўзбекистон Швейцария «ўрнида» эди — ўзбек меҳнат муҳожирлари она юртига жўнатаётган пуллар миқдори рус бойлари швейцария банкларига жойлаётган пуллардан кўп эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг