Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон сигирлар Ўзбекистонга ўтиб кетишининг олдини олиш учун экспортни тақиқлади

Қозоғистон сигирлар Ўзбекистонга ўтиб кетишининг олдини олиш учун экспортни тақиқлади

Фото: Google.com

Қозоғистон мамлакат ҳудудидан сигирларни олиб чиқишни тақиқлади. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири ва молия вазирининг қўшма қарори ҳақида «Spot»га асосланиб экология телеграм-каналида хабар қилинди.

Тақиққа сабаб, қозоғистонлик фермерлар чорва молларини Ўзбекистонда сотиш даромадлироқ бўлгани учун оммавий равишда олиб чиқишни бошлашган. Бу эса Қозоғистоннинг ўзида гўшт етишмаслигига ҳамда нархларнинг ошишига олиб келган.

Тақиқ олти ойга жорий этилади ҳамда йирик шохли қорамол, хусусан, бир ёшгача бўлган урғочи бузоқлар, бир ёшдан ошган сигирлар, қўй, эчки ва эчки болаларига тегишли.

Бунга қадар Қозоғистон урғочи молларни мамлакат ҳудудидан олиб чиқишга тақиқ қўйган эди.

Ўшанда республикада 78 та чорвачилик хўжалиги мавжудлиги, улар орқали моллар хорижий мамлакатларга, хусусан, Ўзбекистонга экспорт қилиниши маълум бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг