Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон Ўзбекистон анорига бўлган тақиқни бекор қилди

Қозоғистон Ўзбекистон анорига бўлган тақиқни бекор қилди

Фото: «Ўздавкарантин»

Қозоғистон карантин хизмати 20 февралдан Ўзбекистондан анор олиб киришни вақтинча таъқиқлаган эди.

«Ўздавкарантин»нинг хабар беришича, Остона шаҳрида инспекция бошлиғи И. Эргашев Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Г.Исаев ўртасида учрашган.

Учрашувда анор импортига қўйилган чекловни бекор қилиш, шунингдек, карантин остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолати, икки мамлакат карантин хизматлари ўртасида экспорт ва имкорт қилинаётган мева-сабзавотларни фитосанитар кўрикдан ўтказишда ҳамкорликдаги назоратни янада кучайтириш сингари масалалар муҳокама қилинган.

Музокаралар якунида Қозоғистонга Ўзбекистондан анор олиб кириш учун ўрнатилган вақтинча таъқиқ 14 мартдан олиб ташланишига эришилди.

Бугундан тадбиркорлар Қозоғистонга анорни фитосанитар назоратдан ўтказиб, экспорт қилишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг