Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон: энг кўп пул Россия ва Ўзбекистонга жўнатиляпти

Қозоғистон: энг кўп пул Россия ва Ўзбекистонга жўнатиляпти

Фото: «Zakon.kz»

«Zakon.kz» ёзишича, 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Қозоғистондан энг кўп Россия ва Ўзбекистонга пул жўнатилган.

Хабарга кўра, халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали қозоғистонликлар 2019 йилнинг январь — октябрь ойларида хорижга 540,4 млрд. тенге, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоиз кўп пул юборишган. Чет элдан пур кириб келиши эса, аксинча, 1 фоизга камайиб, жами 290,2 млрд. тенгени ташкил этган.

Чет элга юборилган пулларнинг ярмидан кўпи анъанавий равишда Россия ва Ўзбекистонга тўғри келмоқда. Россияга 171,9 млрд. тенге (ўтган йилга нисбатан 10,2 фоизга қисқарган), Ўзбекистонга эса 10 ой давомида 119,6 млрд. тенге (ўтган йилга нисбатан 24 фоизга ўсган) жўнатилган.

Кейинги ўринларда Туркия (75,5 млрд. тенге) ва Қирғизистон (70,5 млрд. тенге).

Қозоғистонга пул юборилаётган мамлакатлар рўйхатини ҳам Россия бошқаряпти — 112,5 млрд. тенге. Кейинги ўринларда Жанубий Корея (54,5 млрд. тенге), Ўзбекистон (25,4 млрд. тенге), Қирғизистон (24 млрд. тенге), АҚШ (15,8 млрд. тенге).

Қўшни давлатнинг хориж билан пул ўтказмаларида энг катта тафовут Ўзбекистонга тегишли: Қозоғистондан бизнинг мамлакатимизга улар олгандан 94,1 млрд. тенге кўп пул юборилган.

Маълумот учун: 1 тенге — 24,6 сўм.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг