Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қўнғирот сода заводи» «А» маркали кальцинацияланган сода ишлаб чиқара бошлади

«Қўнғирот сода заводи» «А» маркали кальцинацияланган сода ишлаб чиқара бошлади

«Қўнғирот сода заводи» МЧЖда кальцинацияланган сода ишлаб чиқарилиши 2006 йилда ишга туширилган бўлиб, шу кунгача «Б» маркали («енгил») кальцинацияланган сода ишлаб чиқариларди.

Куни кеча «Қўнғирот сода заводи»да «А» маркали «оғир» кальцинацияланган сода олинди. Кейинги 3 кун давомида ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ режимга чиқиши режалаштирилмоқда.

«Оғир» сода «Б» маркали (енгил) кальцинацияланган сода каби кимёвий таркибга эга бўлиб, унинг сочилиш зичлиги 0,9-1,1 г/см3ни ташкил этиши эвазига «енгил» содага нисбатан унинг истеъмол хусусиятларини оширади.

Унинг моногидрат усулида олинган кристаллари барқарор формага эга бўлиб, у чангимайди ва юклаш, ташиш жараёнларида сочилиш зичлиги деярли сақланиб қолади.

Оғир сода енгил сода каби шиша маҳсулотлари ва синтетик ювиш воситалари ишлаб чиқаришда, қурилиш моллари тайёрлашда ҳамда саноат миқёсида сувнинг қаттиқлигини пасайтириш мақсадида қўлланилади.

Июль ойининг иккинчи ярмидан «А» маркали кальцинацияланган сода «Сирдарё универсал ойна» МЧЖга етказиб бериш ва маҳсулотни экспортга чиқариш режалаштирилмоқда.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг