Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан Насимов Равшанжон Азимович Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Равшанжон Насимов 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда инспекторликдан бошлаб, кейинчалик раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

1993 йилдан буён солиқ тизимида 24 йил ишлаган Р.Насимов, Самарқанд вилоятининг бир қатор солиқ инспекцияларида бошлиқ, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.

Олдинроқ,Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон ва  Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиқлари ҳам алмашган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг