Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентга қорабайир отлар насллари намойиш этилди

Президентга қорабайир отлар насллари намойиш этилди

Архив фото.

Фото: «Uza.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги «Бек кластер» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган пахтани қайта ишлаш заводини ҳам бориб кўрди.

Дастлаб бу ерда қорабайир отлари, қорамол, эчки, туяқуш, қуён ва бедана насллари намойиш этилди.

Давлатимиз раҳбари бу жониворларнинг маҳсулдорлиги, тез кўпайиши, улар ҳар бир оила учун зарурлигига эътибор қаратди. Уй шароитида чорва ва парранда боқишни кенгайтириб, одамларни озиқ-овқат маҳсулотлари, қўшимча даромад билан таъминлаш мумкинлигини таъкидлади.

Президентимиз Сирдарё вилоятига аввалги ташрифи доирасида «Бек кластер» корхонасида бўлиб, уни янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берган эди.

Корхона ўтган йили Туркиянинг «SUMER» компанияси билан ҳамкорликда йилига 60 минг тонна пахтани қайта ишлайдиган завод барпо этди.

Кластерлар қишлоқ хўжалигида етакчи тармоққа айланаётгани, уларнинг маҳсулот етиштириш ва ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. Давлат-хусусий шериклик асосида кластерлар учун кадрлар тайёрлаш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиб, фаолият қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ерда Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Жумладан, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, уруғчилик ва узумчиликни ривожлантириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури бўйича аҳолининг томорқадан самарали фойдаланишини ташкил этишга қаратилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши яна минглаб иш ўринлари яратиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг