Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентга мурожаатидан кейин ёш фермер қизнинг орзулари амалга ошди (фото)

Президентга мурожаатидан кейин ёш фермер қизнинг орзулари амалга ошди (фото)

Ёш фермер Наргиза Маманова.

Фото: «Xabar.uz»

Шавкат Мирзиёевнинг 2 март куни Навоий вилоятига қилган ташрифи чоғида тадбиркорлик тармоғини кенгайтириш мақсадида мурожаат этган ёш фермер қизнинг орзуси амалга ошмоқда.

Карманалик Наргиза Маманова ёш бўлишига қарамай, тўрт йилдан бери «Обод турмуш келажаги» фермер хўжалигини бошқариб келади.

Фото: «Xabar.uz»

Дастлаб фаолиятини 43 гектар ерда икки нафар ишчи билан бошлаган тадбиркор, эндиликда Президентга мурожаатидан сўнг 2,5 млд сўмлик имтиёзли кредит асосида меваларни қайта ишловчи корхона ҳамда музлаткич омбори қуриш режасини амалга ошириш арафасида.

Шу аснода у 20 та янги иш ўрни яратишни мақсад қилиб қўйган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг