Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент йирик цемент заводи билан танишди

Президент йирик цемент заводи билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўтган йили Шеробод туманида цемент заводи ишга туширилган эди. Бу йил Жарқўрғон туманида «Сурхонцементинвест» хорижий корхонаси барпо этилди. Бу ерда Германия, Австрия, Россия ва Хитойдан замонавий технология ва ускуналар ўрнатилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Лойиҳа қиймати қарийб 144 миллион доллар бўлган корхонанинг биринчи босқичи якунланган. Завод тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, йилига 1,1 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилади ва 750 минг тонна цемент экспорт қилинади, 1 125 киши иш билан таъминланади.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу завод салоҳияти билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

— Сурхондарё вилоятининг иқтисодий имкониятлари жуда катта. Бу ерда ерости бойликлар кўп. Менделеев даврий жадвалидаги деярли барча элементлар бор. Бундан оқилона фойдаланишимиз, халқимиз манфаати учун ишлатишимиз керак, — деди Президентимиз.

Шунингдек, келгусида 12 миллион доллардан зиёд инвестиция жалб қилиш орқали қуруқ қурилиш аралашмалари, гидратланган оҳак, темир-бетон маҳсулотлари ҳам тайёрлаш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг