Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент янги лойиҳалар билан танишди

Президент янги лойиҳалар билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Ғиждувон туманидаги «Парвоз Хумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган жамиятининг ип йигирув ва тўқув корхонасини бориб кўрди.

Қишлоқ хўжалигини диверсифакация қилиш, хомашёни юртимизда қайта ишлашни кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида ушбу корхона қурилишига зарур шароит яратилди. Германия, Туркия, Швейцария ва Япониядан замонавий технологиялар олиб келиб ўрнатилди. Жорий йил январда ишга туширилиб, 350 та иш ўрни яратилди. Корхона йилига 9400 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш, 5 миллион долларлик экспорт қилиш қувватига эга.

Бу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, иккинчи босқичда ишлаб чиқариш қуввати янада кенгайтирилиши, экспорт йилига 51 миллион долларга, иш ўринлари 1 минг 250 тага етказилиши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев корхонада ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.

Шу ерда Бухоро вилоятида 2019-2020 йилларда саноат соҳасида амалга ошириладиган, шунингдек, мамлакатимизнинг Хитой, Индонезия ва Исроилдаги элчихоналари томонидан таклиф этилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Уларга мувофиқ, вилоятда пахта, мева-сабзавот, тери, жун ва кимё маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, саноат салоҳиятини 3 баробар ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш режалаштирилган. Инфратузилмани ривожлантириш, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоқлари барпо этиш лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Президентимиз ҳар бир лойиҳанинг молиявий, ташкилий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиб, улар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг