Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент сурхон маҳсулотларини кўздан кечирди (фото)

Президент сурхон маҳсулотларини кўздан кечирди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Шеробод туманидаги замонавий иссиқхонани кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Шеробод агро импекс» масъулияти чекланган жамиятига қарашли ушбу мажмуа ўтган йили ишга туширилган. 29 гектарлик иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон каби бозорбоп маҳсулотлар етиштирилмоқда. Бу ерда 200 нафар маҳаллий ёшлар ишламоқда.

Маҳсулот ҳажмини кўпайтириш орқали унинг таннархини арзонлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Шу ерда «Шеробод анор импекс» корхонаси ҳам ташкил этилган. 5 миллион долларлик мазкур лойиҳа натижасида анорни қадоқлаш ва қайта ишлаш йўлга қўйилган. Ускуналар Жанубий Корея ва Словениядан келтирилган.

Анор бўлмаган пайтда корхона тўхтаб қолмайди. Мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини саралаб, бозорга чиқаради.

Корхона 6 минг тонна қадоқлаш, 2 минг тонна анор шарбати ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 70 киши иш билан таъминланган.

Анор меваси аҳоли ва боғдорчилик хўжаликларидан сотиб олинади. Шеробод туманида бир йилда қарийб 30 минг тонна анор етиштирилади. Шундан 8 минг тоннаси экспортга чиқарилмоқда.

Яқингача туманда 2 минг 400 гектар анорзор бор эди. Жорий йилда ҳосилдорлиги паст бўлган 3 минг гектардан зиёд пахта ва ғалла майдонлари ўрнида фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан анор боғлари ташкил этилди. Бунинг натижасида қўшимча 3 мингта янги иш ўрни яратилди. Уч йилдан кейин бу янги кўчатлардан 18 минг тонна ҳосил олиш мумкин. Унинг 8 минг тоннаси қайта ишланиши ва 10 минг тоннаси экспорт қилиниши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг