Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Қашқадарё ва Навоий вилоятларини танқид қилди

Президент Қашқадарё ва Навоий вилоятларини танқид қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда тадбиркорлик бўйича селектор йиғилиши ўтказмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида Қашқадарё ва Навоий вилоятларида олиб борилган ишларни кескин танқид қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Салоҳияти юқори бўлган Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари ҳажми аҳоли жон бошига атиги 1,9 миллион сўмга тўғри келиб, бу – республика кўрсаткичидан 2 баравар паст.

Қашқадарёда аҳоли жон бошига йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми, 3 миллион сўмдан ошмаган ёки бошқалардан 2 баравар кам.

Ушбу вилоятда ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони атиги 4 та, уларда ишловчилар сони 16 нафардан иборат.

Навоий вилоятидаги 7 мингдан ортиқ тадбиркорлар (24 фоиз) муаммолар ечилмаётгани, улар фаолиятига тўсқинликлар бўлаётгани ҳақида мурожаат қилган. Бу – ҳудудлар ичида энг салбий кўрсаткич.

Навоийдаги жами 10 та кичик саноат зонасининг 72 гектар ёки 66 фоиз ерига бирорта лойиҳа жойлаштирилмаган, — деди Президент.

Шунингдек, йиғилиш давомида давлат раҳбари Навоийда ҳар бир кичик бизнес субъекти томонидан йилига 1 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, солиқ тушуми 30 миллион сўмни ташкил этганини таъкидлаб ўтди. Солиштириш учун, Андижон, Жиззах ва Самарқандда йилига 2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқилган бўлса, 50 миллион сўм солиқ тушуми амалга оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг